ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯ ВА ЗАМОНАВИЙ ЁНДОШУВЛАР
Abstract
Долзарблиги. Глобал ахборотлашув даврида шахс камолотини таъминлашда унга таълим ва тарбия бериш қай даражада муҳим бўлса, ўқитиш жараѐнини замонавий технологиялар, техник воситалар ва янгича ѐндашув асосида ташкил этилиши ҳам шундай аҳамиятлидир. Шу билан бирга инновацион таълимни ташкил этишда асосий субъект таълим берувчи педагог, ўқитувчи ва мураббийлар бўлганлиги сабабли уларнинг айрим касбий сифатларга эга бўлишлари талаб қилинади. Жумладан, изланувчанлик, фаоллик, ижодкорлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, мустақиллик, лидерлик, педагогик маҳорат ва тажрибага эгалик, тадқиқотчилик шулар жумласидандир. Таълим берувчиларнинг юқорида қайд этилган сифатларга эга бўлишлари инновацион фаолиятни ташкил этишда ўз имкониятларини тўғри баҳолай олиш; мавжуд вазиятга тўғри баҳо бериш; мақбул қарор қабул қилиш; мантиқий ва танқидий фикрлаш; таълим олувчиларни ўқиб-ўрганишга рағбатлантира билиш, шунингдек, уларнинг билим, кўникма, малакаларни индивидуал, гуруҳли ва жамоавийлик асосида чуқур ўзлаштиришларини таъминлаш; таълим жараѐнида фаолият шаклини мақсадга мувофиқ танлай олиш; самарали ва таъсирчан метод ҳамда воситалардан фойдалана билиш; шахсий фаолиятни изчил ва доимий таҳлил қилиб бориш; янги ғояларни илгари суриш каби вазифаларни муваффақиятли ҳал қилишлари учун қулай шароит яратади. Маълумки, ҳар қандай фаолият самарадорлиги унга таъсир этувчи ташқи (объектив) ва ички (субъектив) омилларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. Инновацион фаолиятни самарали ташкил этишга таъсир этувчи омилларни объектив ва субъектив омиллар тарзида икки гуруҳга ажратиш мумкин.
- Объектив омиллар:
- илм-фан, техника, технология ва ишлаб чиқариш соҳаларида илғор назарий ғояларнинг илгари
сурилиши;
- жамият ҳаѐтининг турли соҳаларида илғор ютуқларнинг қўлга киритилиши;
- таълим муассасаларида инновацион муҳитнинг яратилганлиги;
- ўқитиш ва тарбия ишларини такомиллаштириш борасида таълим муассасаларига нисбатан жамият
томонидан ижтимоий буюртманинг берилиши.
- Субъектив омиллар:
- таълим муассасаларида инновацион фаолиятларни йўлга қўйилиши ва илғор назарий ғоя ҳамда амалий тажрибаларнинг рағбатлантирилиб борилиши;
- ўқитувчиларда инновацион фаолиятни ташкил этишга бўлган эҳтиѐж, қизиқиш ва рағбатнинг мавжудлиги;
- мавжуд инновацион янгиликларнинг танқидий ўзлаштирилиши;
- ўзига хос (муаллифлик) инновацион ғояларининг илгари сурилиши;
- ўзлаштирилиши лозим топилган инновацияларнинг истиқболини башоратлай олиш;
- ўқитувчиларнинг ақлий ва жисмоний зўриқишларга руҳан ҳамда жисмонан тайѐрликлари;
- ўқитувчиларнинг илмий ва ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникма, малакаларини ўзлаштирганликлари;
- ўқитувчиларнинг ўз илғор иш тажрибалари ва ютуқларини оммалаштириш малакаларига эгаликлари;
- ўқитувчилар томонидан илғор иш тажрибаларининг тўпланганлиги;
- шахсий илмий-ижодий фаолиятни ташкил этиш мақсади (концепцияси)га эгалик.
Педагогик инновациянинг ижтимоий асоси ҳар бир шахс, жамият ва давлатнинг таълим-тарбия соҳасидаги эҳтиѐжларидан келиб чиқади, эҳтиёжларни қондиришнинг мақсад ва талабларини, ташкилий шакллари ва усулларини белгилайди. У шахснинг, жамиятнинг ва давлатнинг ривожланишида асосий омиллардан ҳисобланади. Педагогик инновациянинг мафкуравий асоси унинг миллий истиқлол ғояси ва мафкураси тамойилларини ўзида мужассам этиши ва уларни амалга оширишга йўналтирилган бўлишидан иборат. Бунда баркамол инсонни шакллантиришда мафкуравий тарбиянинг фидойи, мустақил фикрлай оладиган хулқ-атвори билан бошқаларга ибрат бўладиган, билимли, маърифатли, ижтимоий фаол инсонни вояга етказишдан иборат асосий вазифаларни амалга ошириб бориши ҳар бир педагогик инновация учун долзарб масалалардан ҳисобланади. Педагогик инновациянинг фалсафий асоси унинг мақсадлари ҳамда ташкилий шакл ва усулларининг фалсафий жиҳатдан тўғри йўналишда бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Фалсафий оқимлар ва йўналишларнинг ҳар бири таълим-тарбия масалаларига ўзига хос ѐндашади. Шу сабабдан педагогик инновациянинг фалсафий йўналиши, унинг тўғри ѐки нотўғрилигини, жамиятнинг маълум мақсадларига мувофиқ ѐки зидлигини кўрсатади. Педагогик инновациянинг дидактик асоси уни таълим-тарбия қоида ва тамойилларига мувофиқлигини белгилайди. Дидактик талаблар таълим-тарбиявий вазифаларнинг назарий жиҳатдан тўғри бажарилишини таъминлайди. Педагогик инновациянинг дидактик жиҳатдан тўғри бўлиши унинг юқори самарадорлигини зарурий шарти ҳисобланади. Бунинг учун замонавий дидактиканинг илмий хулосаларидан ижодий фойдаланиш талаб қилинади. Педагогик инновациянинг педагогик асоси. Педагогика фан сифатида жуда мураккаб. Унинг мураккаблиги шундаки, у юз минглаб бошни айлатирувчи компонентлардан ташкил топган. Замонавий педагогика фанининг илмий хулосаларидан келиб чиқади. Бунда педагогик инновациянинг умумий таркибий тузилиши, мазмуни, шакли, усуллари, воситалари, педагогик жараѐннинг ташкил қилиниши, олиб борилиши, унинг диагностикаси мониторинги, ўқув мавзу режалар ва шу кабиларнинг тўғри бўлишидадир.
References
1.Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар. Тошкент: 2018.
2.Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Тарбияда инновацион технологиялар. Таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар. Тошкент: 2017.
3.Ишмуҳамедов Р.Ж. Болаларни тарбиялаш ва соғломлаштириш ишларида
педагогик технология (ўзбек ва рус тилларида).- Т.,УДАП, 2014. – 233 б.
4.Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари.-Т.:Низомий номидаги ТДПУ, 2017. - 44 б.
Downloads
Published
Issue
Section
License
Copyright (c) 2025 Мираскад Исомов (Author)

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial-NoDerivatives 4.0 International License.
All Rights Reserved.