МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ЧЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИДА “МАХСУСТРАНС”НИНГ ЎРНИ

Authors

  • А.Б. Искандаров Central Asian Medical University Author
  • Сафаров М.Б. ТТА Author

Abstract

Ҳозирги вақтда жаҳон ва маҳаллий амалиётда табиий ресурслардан оқилогна фойдаланиш ва инсонни ўраб турган ташқи муҳит омилларини муҳофаза қилиш вазифаси жадал илгари сурилмоқда, шаҳар ҳудудини тозалаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш учун мўлжалланган машина, жиҳоз ва технологияларни такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу айниқса йирик шаҳарлар учун жуда долзарб бўлиб, бу ерда хўжалик фаолияти жуда ҳам зич ва чегараланган ҳудудда аҳолининг сезиларли даражада катта сони истиқомат қилади. Шаҳар атрофида доимий равишда юзага келувчи нотўғри ташкил этилган чиқиндихоналар хам тупроқ, ҳам очиқ ва ер ости сувлари, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба бўлиб ҳисобланади.  Йирик шаҳарларда аҳолини истиқомат қилиш шароитлари ва муҳитнинг салбий таъсирини тавсифловчи омил, ишлаб чиқаришнинг бир жойда тўпланиши ва жадаллиги, чиқиндисиз ва экологик хавфсиз технологиялардан етарли даражада фойдаланмаслик бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини самарали бошқариш ва улардан фойдаланиш муаммосини хал этиш Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг устивор йўналишларидан бири бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикасидаги муниципал хосилаларни ўзлаштирилиш даражаси ва тури, хосил бўлаётган чиқиндининг хажми ва тур таркибини ўзида акс эттиради. Аҳоли турар жойларидан чиқиндиларни ўз вақтида четлаштириш минтақада хосил бўлаётган чиқиндиларни тўпланмаслиги, атрофга зарарли таъсир кўрсатмаслигининг асосини ташкил этади. Тошкент шаҳридаги мавжуд 12 туманда фаолият олиб бораётган Махсустранс корхоналари томонидан туманлар аҳолисидан хосил бўладиган маиший чиқиндиларни четлаштириш фаолияти бажарилади. Уларни тури ва иш самарадорлиги чиқиндисини четлаштириш керак бўлган ҳудуд аҳолисидан келиб чиққан холда аниқлаб олинади. Ҳозирги кунда Махсустранс корхоналарида асосан 5, 8, 10 тоннали  Hyundai тоннали автотранспортлар ва қурилиш чиқиндиларини олиб кетиш учун “МАН” русумидаги транспорт воситаларидан фойдаланилиди. Уларни ўз вақтида тозалаш ва зарарсизлантириш ҳар бир “Махсустранс”корхонасида ташкил этилган машиналарни ювиш бўлимида амалга оширилади. Автомашиналарни зарарсизлантиришда эса дезинфекциялаш билан шуғулланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага асосан автомашиналарни зарарсизлантириш ҳар бир смена охирида бажарилади. Махсустранс корхонасида ҳудудида ташкил этилган ювиш бўлимида албатта тиндиргич кўзда тутилган бўлиб, унинг хажми хар бир тумандаги Махсустранс корхонасидаги машиналарнинг сонига қараб белгиланган. Уларда ҳар куни иш сменаси охирида машиналарни ювиш натижасида тўпланган оқава сув йиғилади, 200мг/л миқдордаги хлорамин билан 6 соат давомида ззарарсизлантирилади ва канализация тармоғига қуйилади. Бу эса машиналардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

Downloads

Published

15.02.2025

How to Cite

МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ЧЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИДА “МАХСУСТРАНС”НИНГ ЎРНИ. (2025). Journal of Uzbekistan’s Development and Research, 77-78. https://ijournal.uz/index.php/judr/article/view/1938